Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
995
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади.
Нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Аммо, жорий этилган мазкур тартибларга буйсунмай, нақд ҳорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга уринишлар ҳам учраб турибди.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари шу турдаги қонунбузарлик ҳолатини аниқлашди.

Жумладан, хорижга кетаётган поезд йўловчиси  фуқаро  Р.А. божхона ходимларининг эътиборини тортгани сабабли амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, божхона баённомасида ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган белгиланган меъёридан ортиқча бўлган 955 АҚШ долларини кийимлари орасига яшириб олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

15.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг