Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хитойдан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги ҳисоблагичларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди
2193
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамизга йирик миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Хитойдан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги ҳисоблагичларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди

“Яллама” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси А.Т. бошқарувида кириб келган юк автомашинаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, автомашинага ортилган юклар билан йўл-юк кзуатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги аниқланди.

Холислар иштирокида автомашинадаги юклар божхона кўригидан ўтказилганида эса шубҳалар ўз тасдиғини топди. Ҳужжатларга кўра юк машинасига Хитойдан келтирилтган 3 минг 700 АҚШ доллари қийматидаги 25 тоннадан ортиқ товар-моддий бойликлар ортилган бўлиши лозим эди.

Аммо, кўрик давомида автомашинада ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 4800 дона парда безаклари ва 1200 дона электр ҳисоблагичлар мавжудлиги аниқланди.

Баҳолаш бўйича экспертларнинг хулосасига кўра, юқоридаги ҳолатда олиб қўйилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 537 млн. 600 минг сўмни ташкил қилди.

Таажжубланарлиси шундаки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ёрлиқларга эга, демак тахминларга кўра муқаддам ўзимиздан экспорт қилинган ҳисоблагичларнинг қайта республикамизга олиб кирилаётганидан ким манфаатдор? Ёки ушбу ҳисоблагичлар маҳаллий маҳсулотларимизнинг хориждаги контрафакт нусхаларими?

Бу саволларга энди тергов жараёнида аниқ жавоблар топилади. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

15.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг