Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомашина ўриндиқлари ортидаги хуфя жойда нималар яширилган эди?
1522
Рангли металларни яширинча олиб чиқишга уринган қонунбузарлар божхона органлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Автомашина ўриндиқлари ортидаги хуфя жойда нималар яширилган эди?

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатга чиқиб кетиш учун тараддудланган хорижий фуқаро У.М.нинг бошқарувидаги  BMW белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг орқа ўриндиқлари ортидаги хуфя жойда 153 килограммни ташкил этувчи рангли металлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг