Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Ф.Р. бошқарувидаги “ГАЗ-53” юк автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 384 миллион сўмлик, 12 турдаги маиший техника ҳамда парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.12.2019