Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига йўловчи поездида кириб келаётган фуқаролар Б.Т., О.В., М.М., Т.Қ., С.Н. ва Х.Ф.нинг юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада ушбу фуқаролар томонидан умумий қиймати салкам 90 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний равишда божхона чегарасидан олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.12.2019