Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Р.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 33,6 миллион сўмлик 171 дона биофаол моддалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.12.2019