Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Г. бошқарувидаги Нексия ва фуқаро А.Ё. бошқарувидаги Дамас русумли автомашиналар тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашиналар юкхоналарида умумий қиймати қарийб 60 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
16.12.2019