Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келган тарозилар “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада, умумий қиймати 560 миллион сўмлик 5600 дона электрон тарози товарларининг ТИФ ТН кодлари нотўғри кўрсатилганлиги ҳамда мазкур товарлар “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг хатига асосан давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.12.2019