Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
1390
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширинча олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Х.Р.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 9,5 миллион сўмлик 1000 дона конвалютада сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг