Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Велосипедларни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
916
Тўловлардан бўйин товлаш мақсадида тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга уринган кимсалар божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Велосипедларни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хорижий давлатдан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган велосипед эҳтиёт қисмларини “Марғилон” ТИФ постида белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 151 миллион сўмлик велосипед ва унинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.    

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг