Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади
1033
Божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатларини фош этишди.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига  хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни   божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 300 миллион сўмлик 37,9 минг дона перфоратор учун бур ва 8100 дона олмосли дисклар борлиги аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан корхона номига келтирилган “Тикув машинаси, сунъий чарм, трафарет учун ускуналар” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 50 миллион сўмлик 5 дона “совутгич”лар борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тўртта корхона номига келган товарлар божхона юк декларацияси ҳамда  юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 66,7 миллион сўмлик товар моддий бойликлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг