Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
8400 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1129
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро К.А. 8400 дона пиротехника воситаларини яширинча сотиш мақсадида олиб кетаётганида холислар иштирокида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

14.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг