Унда божхона бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳарбий ҳаво қўшинлари тизимида фаолият олиб бораётган ҳарбийларнинг фарзандлари ўзаро беллашдилар. 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган жами 30 дан ортиқ болалар беллашувида “Қарши Керки” чегара божхона пости ходими А.Маматовнинг фарзанди Акбархон Худойназаров фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ўтказилган мазкур мусобақада “Ақл гимнастика”си ҳисобланмиш шаҳмат билан шуғулланиш фарзандларимиз саломатлигини мустаҳкамлашда, шунингдек уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда ўз ҳиссасини қўшди десак муболаға бўлмайди.
14.12.2019