“Коррупцияга қарши курашиш” ойлиги доирасида коррупциянинг салбий оқибатларини ёшларга етказиш мақсадида куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлиги гуруҳи, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари хамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети Термиз филиалининг талаба ёшлари билан "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ташкил этилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.
Бундан ташқари, коррупция жамиятимиздаги энг ёмон иллат эканлиги, унинг салбий оқибатлари, унга қарши барча курашиши лозимлиги учрашув иштирокчиларининг эътиборига етказилди.
Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид таклиф, мулоҳаза ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
13.12.2019