Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1200
Амалдаги тартибларга кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган бўлишига қарамай мамлакатимизга чўғланма лампочкаларни яширинча олиб киришга уриниш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда  маиший техникалар ҳамда чўғланма лампочкаларнинг ноқонуний айланмасини фош қилишди.

Пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро У.К.га тегишли “Isuzu”  русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва умумий қиймати 70,5 миллион сўмлик 6000 дона  чўғланма лампочкалар, 65 дона чангютгич ҳамда 200 дона телевизор учун кронштейнлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг