Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1144
Божхоначиларимиз сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тезкор тадбир давомида шу каби қинғирликлар фош этилди.

Жумладан, фуқаро Қ.У. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 23 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган озиқ овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро У.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина ҳам тўхтатилди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу автомашинада ҳам тегишли ҳужжатлари бўлмаган 23 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг