Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Х.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 20 литр сифати кафолатланмаган алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2019