Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёҳуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга ҳилоф равишда тақдим этишидир.
Бу иллатнинг кенг қулоч ёйиши ўта салбий оқибатларга олиб келади. Хусусан, демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилади, иқтисодий ривожланишнинг секинлашиши, кадрлар сифатининг пасайиши
ва оқибатда барча соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига, ҳукуматга бўлган ишонч йўқолиши ва ижтимоий-сиёсий беқарорликка сабаб бўлади.
Бундай иллатга қарши эса барчамиз бирдек елкадош бўлиб курашишимиз мақсад сари одим қадам ташлашимиз кераклигини кўрсатади.
Тадбирда, дастлаб “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ҳ.Махсимов барча ташриф буюрган тадбиркорларни бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан барча шахсий таркиб номидан муборакбод этди.
Шундан сўнг, асосий масала юзасидан божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Р.Бекчановга сўз берилди. Р.Бекчанов йиғилиш қатнашчиларини яна бир бор табриклаб, бугунги кунда юртимизда янада жадаллашган кенг кўламдаги ислоҳотлар доирасида давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигида очиқликни, шаффофликни мустаҳкамлаш, коррупцияни минимум даражага тушириш, тадбиркорларда қонунга итоаткорлик ва ҳурмат ҳиссини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш шароитида коррупция деб аталмиш салбий ижтимоий воқеликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидлади.
Шунингдек, мамлакатимизда 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун билан миллий қонун ҳужжатларимизга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари тадбиркорлик субъектлари вакилларига етказилди.
Мазкур қонун фуқаролар, тадбиркорлар, қолаверса, чет эл инвесторларининг юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга нисбатан ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Очиқ мулоқот якунида “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона назорати, кўриги ва расмийлаштируви жараёнида муаммоли масалаларга дуч келганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Андижон вилоят божхона бошқармасининг 74-228-48-44 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахасисслар томонидан батафсил жавоблар олдилар.
И.Сирожиддинов
Андижон ТИФ божхона пости инспектори
11.12.2019