Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда мадҳиямизнинг 27 йиллиги кенг нишонланди
1324
10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. Шу муносабат билан бугун мадҳиямизнинг 27 йиллиги мамлакатмимзнинг турли ҳудудларида кенг нишонланмоқда.
Наманганда мадҳиямизнинг 27 йиллиги кенг нишонланди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг шахсий таркиби иштирокида мадҳиямизнинг 27 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бериб, мадҳия – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотиши ҳамда бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, орзу-ўйи ва мақсади мужассам эканлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқимизнинг маънавиятини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Барчамиз истардикки, истиқлолимизни, юртимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг ақл-заковати, аждодларимизнинг шон-шуҳрати ва авлодларимизнинг ёруғ келажагини шарафловчи бу тарона асрлар оша баралла янграйверсин.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг