Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада божхоначилар метан баллони ичига яширилган телефонларни фош қилишди -
1858
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда республикамизга қўл телефонларини яширинча олиб киришнинг антиқа усули фош қилинди.
Фарғонада божхоначилар метан баллони ичига яширилган телефонларни фош қилишди -

Фарғона тумани Водил қишлоғидаги чегарадош ҳудудда фуқаро Ё.Д. бошқарувида ҳаракатланаётган “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, кўзда кечирилганида, сиртдан ҳеч қандай қонунбузарлик аломатлари кўзга ташланмади.

Аммо, ҳайдовчининг безовталаниши ва боз устига чегарадош ҳудудда “изғиб” юргани бежиз эмас экан. Автомашина  холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганида, ёқилғи метан баллони ичига устомонлик билан 428 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, қайта сотиш мақсадида республикамизга олиб кирилаётган  8 турдаги мазкур телефонларнинг умумий қиймати 33 млн. сўмлан ошар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, қўшни давлатлардан телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонларини божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин.

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

15.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг