Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Авто эҳтиёт қисмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади
1193
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Авто эҳтиёт қисмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш наф бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, хорижий давлатдан юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган товарларда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 102,7 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг