Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1070
Янги йил айёми яқинлашгани сари айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаяди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Хусусан, куни кеча Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро Р.С. тўхтатилиб унинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 3 минг  дона пиротехника воситаларини борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.З.нинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадоннинг ертўласида 3 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро  К.М. 427 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг