Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Honda” ва “Mazda” автоуловларидаги саёҳат ниҳоясига етди
1315
Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаб, республика худудидан олиб чиқиб кетилмаган чет эл автотранспорт воситаларини қидириб топиш ҳамда чиқиб кетишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Honda” ва “Mazda” автоуловларидаги саёҳат ниҳоясига етди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида хорижий давлат фуқаролари К.С. бошқарувида бўлган “Hondа” ҳамда П.В. бошқарувидаги “Mazda” автотранспорт воситалари тўхтатилиб, тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганида республика ҳудудига кириб келиш чоғида тўлдирилган мажбуриятномалар қўпол равишда бузилганлигини аниқланди.

Унга кўра, хорижий давлат фуқароси К.С. “Hondа” автомобилида чиқиб кетиш мажбуриятини 171 кунга ҳамда фуқаро П.В. ўзининг “Mazda” автоуловида белгиланган муддатни 204 кунга ўтказиб юборгани аниқланиб, жами 76 363 000 сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг