Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
9-декабрь – Халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди
868
Ҳозирда ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан хам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг ҳамон долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
9-декабрь – Халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди

Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади. Ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида божхона органлари томонидан ҳам кенг профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, “9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходимлари, тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона пости ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда, сўзга чиққанлар томонидан йиғилганларга давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда яратилган улкан имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, келгусида белгиланган мақсадларга эришишда божхона ходимлари билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳам ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан фаол иштирок этишлари, бу борада коррупция ва таъмагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида ҳам йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди. Йиғилиш давомида иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга келгусида ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ҳамда бошқармада ташкил этилган (0376) 225-02-26 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишлари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг