Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида сайловолди тадбири ўтказилди
1244
Мамлакатимизда жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари депутатлигига сайловларда барча фуқаролар қатори божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида адлия бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида сайловолди тадбири ўтказилди

Вилоят адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи А.Мавланов шахсий таркибга сайлов қонунчилиги мазмун моҳияти, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ва Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар берди.

Маърузачи сўнгги йилларда мамлакатимизда сайлов тизими халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари, ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ҳамда миллий қадриятларимиз ва давлатчилик тарихимиздан келиб чиққан ҳолда шакллантирилганлиги, зеро, сайлов қонунчилиги фуқароларга давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали эркин ҳамда ихтиёрий иштирок этиши учун шароитларни яратиб беришини таъкидлади.

Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сайлов қонунчилиги тартиботи борасида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти тўғрисида”ги 983-сон қарорининг мазмун моҳияти тақдимот  кўринишида намойиш  этилди. 

Шунингдек, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов сўзга чиқиб, ушбу сайлов мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди ва ушбу жараёнларда ҳар бир фуқаро бевосита иштирок этиши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига қўйилган намозодларнинг сайлов олди дастурлари билан яқиндан танишиши ва ўзлари маъқул деб ҳисоблаган номзодга овоз беришлари зарурлигини, бу орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яъни мамлакатимизни яқин ва олис истиқболини белгилашда билвосита ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлигига тўхталиб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчилари томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг