Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари пақилламайдиган бўлди
1251
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Пиротехника воситалари пақилламайдиган бўлди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг яна бир ноқонуний савдосига чек қўйишди.

Тадбир давомида фуқаро Н.С. Термиз шаҳрида 2500 дона пиротехника воситаларини ноқонуний пулламоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Тезкор тадбир Денов туманида давом эттирилиб, туман марказидаги бозор ёнидаги автомашиналар тўхташ жойида фуқаро Н.Р. 840 дона пиротехника воситасини  сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг