Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Болдир темир йўл чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган йўловчи поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, поездда йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.Х.нинг юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.12.2019