Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Косонсойда қўшни давлатдан “гашиш” олиб киришга уринган аёл тўхтатиб қолинди
1863
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида наркокурьерлардан бирининг қинғир қилмиши фош этилди.
Косонсойда қўшни давлатдан “гашиш” олиб киришга уринган аёл тўхтатиб қолинди

Мазкур постда қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган фуқаро Х.Ю. тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг қўл юклари орасидаги полиэтилен ўрам божхоначиларнинг диққатини тортди.

Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичига 50 гр. наркотик модда яширилганлиги аниқланди.

Хўш, фуқаро Х.Ю. ушбу наркотик моддаларни кимга етказишни кўзлаган эди? Шу мақсадда Наманган шаҳрида тезкор тадбир давом эттирилди ва наркотик моддаларни “интиқлик” билан кутаётган фуқаролар Д.Қ ва Ш.Ш ҳам қўлга олинди.

Наманган вилояти Марказий дорихонасининг хулосасига асосан тезкор тадбир давомида далилий ашё сифатида олинган нароктик моддалар 50 гр. оғирликдаги “гашиш” эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш ва суриштирувга жалб этиш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

15.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг