Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
1087
Божхона ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Тезкор тадбир давомида, фуқаро К.А. шартли харидорга 5400 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.

Шунингдек, ҳуқуқбузар ўз яшаш хонадонида сақлаб келган 360 дона пиротехника воситаларини ҳам ўз ихтиёри билан божхона ходимларига топширди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 5 760 дона пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

11.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг