Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида сайловолди учрашуви бўлиб ўтди
824
Жорий йилнинг 22 декабрь санасида юртимизда умумдавлат миқёсида катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига навбатдаги сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ушбу муғим сиёсий жараён олдидан мамлакатимизда сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси мазмун-моҳияти, устувор йўналишларини шахсий таркиб ва курсантларга батафсил етказишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шайхонтоҳур тумани 148-сонли сайлов округидан ўз номзодини қўйган партия вакиллари ва номзодлар билан ўз сайловолди дастурлари доирасидаги тарғибот учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияларидан номзодлари қўйилган вакиллар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳар бир номзод ўз сайловолди дастури билан таништириб ўтди. Тадбир қизғин савол-жавоблар ва баҳс- мунозараларга  бой тарзда ўтказилди.

 

10.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг