Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кинологлари бошланғич тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, Арманистон Республикаси божхона хизматининг 2 нафар ходимлари “Инструкторларни тайёрлаш” ўқув курсларида таҳсил олмоқда.
Ушбу ўқув курсларида таҳсил олаётган кинологларга халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, Марказнинг малакали инструкторлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни хизмат ити ёрдамида қидириб топишга ўргатишнинг янги услублари бўйича “Мастер класс” маҳорат машғулотлари ўтказилди.
Машғулот жараёнида гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни хизмат ити ёрдамида қидириб топишга ўргатишнинг долзарблигидан келиб чиқиб, хизмат итларини объектларга қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни ҳал этишни янги услублари амалий машғулотлар орқали кўрсатиб берилди.
Бу эса келгусида кинологларни ушбу йўналишда фаолият олиб бориш жараёнида ўз самарасини беради.
10.12.2019