Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди
1624
Дунёда ўзи учун ривожланиш ва тараққиёт йўлини танлаган ҳар бир давлат аввало қонун устуворлигини таъминлаши, бунда айниқса коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга қарши муросасиз кураш олиб бориши лозим.
“9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди

Чунки, коррупция илдиз отган жамиятда ривожланиш бўлмайди. У миллатнинг маънавий илдизларини емиради, халқ орасида аламзадалик, қонунларни менсимаслик, мавжуд сиёсий тузумга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотади. Мамлакат иқтисоди таназзулга юз тутиб, инсон қадр-қиммати топталади.

Шу боисдан бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан божхона соҳасида коррупциянинг ҳар қандай элементларига қарши кураш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Навоий шаҳрида тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилган навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” айни шу масалаларга бағишланди.

Тадбирда вилоят савдо саноат палатаси, божхона ва солиқ бошқармалари, прокуратура органларининг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув давомида мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ ва божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳақида йиғилганларга маълумот берилди. Шу билан бирга, ушбу яратилган имкониятлар айрим давлат хизматчилари томонидан суистеъмол қилинаётганлиги, бунга эса тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ билмасликлари асосий сабаб бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳар бир инсонда ватанга муҳаббат унинг эртанги кунига дахлдорлик туйғуларини шакллантириш ва албатта ҳар бир соҳада жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали коррупцияга том маънода барҳам бериш мумкинлиги айтилиб, тадбир иштирокчиларига кўргазмали материаллар тарқатилди. 

9.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг