Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан лазерли нур тарқатгичларни қайта сотиш йўли билан мўмай даромад орттириш мақсадида ёки амалдаги тартибларни билмаслик оқибатида четдан олиб киришга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.
Яқинда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ана шундай уринишлардан бири фош қилинди. Мазкур пост орқали Афғонистондан кириб келган фуқаро О.М.нинг қўл юклари назорат-рентген аппарати ёрдамида кўздан кечирилганда, унда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 34 дона лазерли нур тарқатгичлар борлигини аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 22719-моддасига мувофиқ иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят аломатлари бўлмаса, — фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 1161-моддаси талабларига мувофиқ ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шохрух Ахматалиев,
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
инспектор-суриштирувчиси,
божхона хизмати катта лейтенанти
15.08.2018