Тадбирда сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро ва миллий қонунчилик тўғрисида, шунингдек ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳамда коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликни ўрни тўғрисида таъкидлаб ўтишди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида бот бот такрорлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари олдига бу иллатга қарши курашишни асосий вазифа сифатида белгилаб берди.
Бугунги кунда нафақат Ўзбекистон балки бутун дунё бу иллатга қарши курашмоқда десак хато қилмаган буламиз. Шуни такидлаб ўтиш керакки, 2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь – “Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни” деб эълон қилинган. Ушбу сана 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланиб келинмоқда.
Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар шу куни мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
9.12.2019