Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро С.С. тўхтатилиб, унга тегишли бўлган юклар белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахсга тегишли бўлган полиэтилен қопда 18 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нексия” русумли автомашина юкхонаси белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро Х.Б.га тегишли бўлган 10 800 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашина юкхонасида фуқаро О.Б.га тегишли 10 850 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.12.2019