Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Г. Б. шартли харидорга жами 47,3 минг дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро М.Э.нинг Қарши шаҳридаги яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадоннинг ертўласида 99 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Қарши шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Ж. 240 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
9.12.2019