Таъкидлаш жоизки, 2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган. Ушбу сана 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади.
Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро ва миллий қонунчилик талаблари юзасидан батафсил ахборотлар берилди.
Коррупция! Бугун дунёнинг бирон давлатини бу муаммодан буткул халос бўлган дея олмаймиз. Коррупцияга қарши энг самарали курашаётган давлатларда ҳам ушбу иллат тўла барҳам топмаган, аксинча коррупциянинг хавфи ва асоратлари минималлаштирилган.
Ҳар бир давлатнинг қонунчилигида коррупция, унинг энг кўп тарқалган кўриниши порахўрлик ижтимоий хавфли қилмиш сифатида қораланади ва бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Зеро, порахўрлик давлат ва жамиятни ичдан емирувчи, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончига путур етказувчи энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланади.
Давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам тизимда коррупцияга қарши курашиш борасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳага жорий қилинаётган ахборот-коммуникацион технологиялари ва ахборот тизимлари божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини қисқартиришга хизмат қилмоқда.
Яна бир янгилик - эндиликда, божхона органларига қабул қилинаётган ходимлар билан ишлаш ва уларни саралаб олиш механизмларида коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида “Божхона органларига номзодларни рўйхатга олишнинг электрон навбати” интерактив хизмати жорий этилмоқда.
Тадбир иштирокчилари шу куни мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи давлат божхона органлари тизимида “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, ойлик доирасида Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида турли учрашувлар, тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
9.12.2019