Ўтказилган учрашувда тадбиркорлар, божхона пости ҳудудида экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона пости ходимлари иштирок этишди. Учрашувда, йиғилганларга давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорик фаолиятини ривожлантиришда яратилган улкан имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, келгусида белгиланган мақсадларга эришишда божхона ходимлари билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳам ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан фаол иштирок этишлари, бу борада коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида ҳам йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди. Йиғилиш давомида иштирокчиларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.
Йиғилиш якунида иштирокчиларга келгусида ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ҳамда бошқармада ташкил этилган (0375) 221-04-80 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишлари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.
9.12.2019