Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фаровон турмушимизнинг ҳуқуқий мезони
1175
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Конституция – менинг нигоҳимда” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Фаровон турмушимизнинг ҳуқуқий мезони

Унда Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаев иштирок этиб, халқимиз турмуш даражасини ошириш, давлатимиз иқтисодий қудратини юксалтириш борасида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда Бош Қомусимизда белгиланган қоида ва тамойилларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги тўғрисида божхоначиларга маъруза қилди.

Тадбирда таъкидланишича, Бош Қомусимизда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз юртимизда амалга оширилаётган барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси вазифасини ўтамоқда.

Бош қомусимизнинг моҳияти, хусусиятлари ва салоҳиятини ўрганиш ҳамиша давом этаверади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қанча-қанча бунёдкорлик ҳаракатлари, эзгу мақсадларга йўналтирилган демократик ислоҳотлар, кучли фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилаверади.

8.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг