Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик асоси
1138
Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг қоидалари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш тамойилларини, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради.

8-декабрь бош қомусимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» темир йўл чегара божхона пости ходимлари Узун тумани 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Тадбирда, Конституциямизда Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги, инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқлари, айбсизлик презумпцияси каби қатор фундаментал, халқаро-ҳуқуқий нормаларга мос тамойиллар мамлакатимиз қомусининг асосий ғояларини ташкил этиши таъкидланди.

Шунингдек, ўқувчиларга, ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат конституцияга асосланиши, бошқача айтганда, конституция барча қонун ҳужжатларининг асоси, манбаи ҳисобланиши юзасидан бир қанча мисоллар келтирилди.

Шуни эътироф этиб ўтишимиз керакки, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида қарор топтириш борасида, қонунчилик ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир.

 

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг