Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Хўжаобод-Андижон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг салон қисмига фуқаро И.М.га тегишли бўлган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати салкам 30 миллион сўмлик ётоқхона жамланмалари борлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.12.2019