Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол воситалар ушлаб қолинди
1083
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар кескин кураш олиб борилмоқда.
Биологик фаол воситалар ушлаб қолинди

Жумладан, Бухоро аэропортига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.А. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий  қиймати 10,2 миллион сўмлик 29 дона хорижда ишлаб чиқарилган биологик фаол воситалар борлиги аниқланди.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг