Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро О.Ф. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган,
20 миллион сўмлик, 18 дона иситиш радиаторлари ва уларнинг 100 дона қўшимча жиҳозлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6.12.2019