Меморандумга кўра, эндиликда томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, ишбилармон доира ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида мунтазам равишда ҳамкорлик учрашувларини ўтказишга келишишди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида сайёҳлик компаниялари ва вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва афғонистонлик болаларнинг Термиздаги “Аму-Соҳил” халқаро болалар оромгоҳида дам олишларини ташкил этишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, томонлар спорт тадбирлари, мусобақалар ва машғулотларни биргаликда ўтказишга ҳамда миллий маданий марказлари томонидан маданият арбобларининг ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш алоҳида эътиборга олинди.
Тадбир давомида икки мамлакат тадбиркорлари ҳам сўзга чиқишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.