Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
6000 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
1679
Янги йил айёми яқинлашгани сари айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаяди.
6000 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний  олди-сотдисига чек қўйилди

Айнан шу каби ҳолатларнинг навбатдагиси Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фош этишди.

Тадбир давомида фуқаро А.К. шартли харидорга 6 000 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг