Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1183
Юртимизга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб кирилишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Хусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан  учиб келган фуқаро К.М. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 99 хил турдаги жами 5831 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари  ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари олиб кириш ва олиб чиқишга  рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг