Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан юртимизда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Мардлар қўриқлайди ватанни” мавзусида иншолар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Куни кеча, айни шу мавзудаги иншолар танлови Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида хам бўлиб ўтди. Вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда Термиз Давлат университети мутахассислари ҳулосасига кўра, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори М.Пўлатов биринчи, Ф.Самадов иккинчи, Ш.Расулов учинчи ўринни эгалладилар.
Танлов сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
7.12.2019