Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1078
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилган.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш  фош бўлди

Лекин, шунга қарамай, тилла ва заргарлик буюмларини белгиланган нормалардан кўпроқ яшириб олиб киришга уринаётганлар ҳамон  учраб турибди.

Хусусан, “Жартепа” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Қ.Г. божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ўзини тутиши божхоначилар эътиборини тортади.

Натижада, ушбу шахс белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида унинг кийимлари орасида умумий қиймати 33 миллион сўмлик оғирлиги 113 грамм бўлган 21 дона заргарлик буюмлари яширилганлиги  аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг