Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган йўловчилар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида, фуқаро Ҳ.Ш. божхона назорати ҳудудининг яшил йўлаги орқали харакатланиб қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига асосан, 2019 йил 4 ноябрдан эътиборан Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.
7.12.2019