Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқишга йўл қўйилмайди
1459
Божхоначилар навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.
Қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқишга йўл қўйилмайди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” чегара божхона постининг “яшил” йўлаги орқали хорижга отланган М.Н исмли шахс ўзининг ҳатти-харакатлари билан божхона ходимларининг эътиборини тортди ва шундан сўнг ушбу фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтагидан ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган 20 дона тангалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур тангалар Термиз археология музейига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг